Пластик карталар

HUMO карталари

Сўмдаги пластик карта –HUMO пластик карточкалар иш хақи, стипендия, пенсия ва бошқа мақсадлар учун муомалага чиқарилади.

HUMO пластик картаси имкониятлари

  • Ўзбекистон худида нақд пул ечиш ва барча тўловларни амалга ошириш
  • Банк кассаси ва банкоматлар орқали тўлдириш имконияти
  • харид вақтида ўзи билан катта миқдордаги пулни олиб юришга ҳожат йўқ;
  • товар ва хизматлар учун тўловни интернет орқали амалга ошириш мумкин
  • Дуал интерфейсли карталар (контактли ва контактсиз)
  •  ПИН кодсиз кичик суммадаги тўловларни амалга ошириш имконияти
    HUMO карталари
    50 000 сўм + ҚҚС
    Амал қилиш муддати 5 йил



Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

  • банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
  • ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
  • терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
  • банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.
  • Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:
  • банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
  • хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

UZCARD карталари

Сўмдаги пластик карта – Ўзбекистон худида нақд пул ечиш ва барча тўловларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

UZCARD пластик карточкалар иш хақи, стипендия, пенсия ва бошқа мақсадлар учун муомалага чиқарилади.

“Хизматлар учун тўлов” бу – банкоматларда уяли ва шаҳар телефон хизматлари, интернет провайдерлари, коммунал хизматлар ва бошқа турли тўловларни қабул қилиш имконини берувчи кенг танловдир. Умумий ҳисобда, янги имкониятларни ўз ичига олган банкоматлар 300 га яқин хизмат турларини ўз ичига олади.  

Унинг яна бир қулайлиги шундаки, тўловлар нақд ва нақд бўлмаган пул шаклида UZCARD карталари орқали қабул қилинади.


    UZCARD карталари

    50 000 сўм + ҚҚС

    Амал қилиш муддати

    5 йил

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

  • банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
  • ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
  • терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
  • банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.
  • Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:
  • банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
  • хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

UZCARD+UNIONPAY

Кобейджинг карталари - бу иккита тўлов тизими билан ишлаш имконияти мавжуд бўлган карталар ҳисобланади. Ушбу карталар ёрдамида алоҳида халқаро карта очиш, у бўйича қўшимча комиссия тўлашга ва вақт сарфлашга ҳожат қолмайди

Кобейджинг карталарининг ўзига хослиги

  • Ушбу турдаги банк карталари 2 та анъанавий банк карталарининг ўрнини босади ва шу билан   янада тезкор, тежамкор ва қулай молиявий восита ҳисобланади;
  • Харидлар ва тўловларни амалга оширишда карта эгаси ҳар сафар тўлов тизимини танлашига ҳожат йўқ, тизим автоматик равишда уланган тўлов тизимларидан қайси бири қулай эканлигини танлайди.
  • Кобейджинг карталаридан нафақат POS-терминаллар, балки дунё бўйлаб онлайн дўконлар орқали харидлар қилиш учун мамлакат ҳудудида ва чет элда бирдек фойдаланиш имконияти мавжуд;

Ушбу карталар чет эл валютасида тўловлар амалга оширилганда бир зумда сўмдаги маблағларни автоматик тарзда конвертация қилиш имконини беради;

      UZCARD+UNIONPAY

      50 000 сўм + ҚҚС

      Амал қилиш муддати 5 йил



Uzcard-UnionPay кобейжинг картаси – бу банк картаси Осиё университетларининг талабалари, ишбилармонлар, туристлар, Хитой, Осиё ва бутун олам савдо майдончаларининг харидорлари учун қизиқарли ва қулай бўлади.

Картанинг афзалликлари:

  • Ўзбекистонда ва 170 та давлатда ҳамда регионларда фойдаланиш имконияти;
  • СМС-хабарнома хизмати;
  • UnionPay инфратузилмасида фойдаланишнинг барча имтиёзлари;
  • Uzсard тизими доирасида картадан картага пул ўтказмалари;
  • NFC-алоқасиз тўлов усули.
  • Карта ҳисобига миллий валютада хизмат кўрсатилади.

HUMO+MASTERCARD

Кобейджинг карталари - бу иккита тўлов тизими билан ишлаш имконияти мавжуд бўлган карталар ҳисобланади. Ушбу карталар ёрдамида алоҳида халқаро карта очиш, у бўйича қўшимча комиссия тўлашга ва вақт сарфлашга ҳожат қолмайди

Кобейджинг карталарининг ўзига хослиги

  • Ушбу турдаги банк карталари 2 та анъанавий банк карталарининг ўрнини босади ва шу билан   янада тезкор, тежамкор ва қулай молиявий восита ҳисобланади;
  • Харидлар ва тўловларни амалга оширишда карта эгаси ҳар сафар тўлов тизимини танлашига ҳожат йўқ, тизим автоматик равишда уланган тўлов тизимларидан қайси бири қулай эканлигини танлайди.
  • Кобейджинг карталаридан нафақат POS-терминаллар, балки дунё бўйлаб онлайн дўконлар орқали харидлар қилиш учун мамлакат ҳудудида ва чет элда бирдек фойдаланиш имконияти мавжуд;

 Ушбу карталар чет эл валютасида тўловлар амалга оширилганда бир зумда сўмдаги маблағларни автоматик тарзда конвертация қилиш имконини беради;

    HUMO+MASTERCARD

    50 000 сўм + ҚҚС

    Амал қилиш муддати 5 йил



Visa (Classic)

Халқаро валютадаги карта.

  • Интернет ёки телефон орқали тўловга қабул қилинади
  • Картадан тўлов терминаллари ҳамда банкоматлар орқали тўловларни амалга ошириш мумкин
  • Меҳмонхона, авиачипта ва бошқа хизматларни олдиндан банд килиш мумкин
  • Чет элда Visa логотипи бўлган барча савдо шахобчалари ва банкоматларда тўловлар чекловларсиз қабул қилинади

Карта йўқотилган тақдирда нима қилиш керак - Карта йўқотилгандан кейин картадаги маблағларни блокировка қилиш учун биринчи навбатда уни берган банкни хабардор қилиш керак

    Visa (Classic)

    70 000 сўм + ҚҚС

    Амал қилиш муддати

    3 йил



Банкомат картани қайтармаяпти

Бу қуйидагилар оқибатида содир бўлиши мумкин:

  •  кетма-кет уч маротаба нотўғри PIN-кодни киритиш; 
  •  банкомат ишида носозлик; 
  •  мижоз картасини олиши учун ажратилган вақт лимитининг тугаши.

Visa Direct – Бутун дунё бўйлаб реал вақт режимида Visa карталари ўртасида ўтказмаларнинг тез, осон ва хавфсиз усули хисобланади.

Маълумот

Юридик шахс ва ЯТТ ларга муомалага чиқарилади.

Хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун ишлатилади.

Юридик шахслар корпоратив банк картасига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар,пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга, шунингдек, корпоратив банк карталари воситасида нақд пул берилиши ва (ёки) чет эл валютасини сотиб олишга йўл қўйилмайди

Карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағларни талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади

Корпоратив банк картаси ва якка тартибдаги тадбиркорнинг банк карталари орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор зиммасида бўлади

Корпоратив банк картаси

Амал қилиш муддати

5 йил

Банк пластик карточкасини олиш учун зарур бўладиган хужжатлар

Жисмоний шахслар учун

  • Шахсни тасдиқловчи хужжат
  • Паспорт,
  • ID карта,
  • Хайдовчилик гувохномаси (янги тартибдаги)

Юридик шахслар учун

  • Шахсни тасдиқловчи хужжат
  • Хисоб рақам очиш учун ариза,
  • Карта очиш учун ариза,