Юридик шахсларга
АТ “Савдогарбанк” тадбиркорлик субъектларига қуйидаги кредитларни таклиф этади.
Кредитлар қайтаришлилик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадилик шартлар асосида ажратилади.
Кредитлар кредитланаётган лойиҳанинг ўз ўзини қоплашни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларга берилади:
- Айланма маблағларни тўлдиришга - 18 ой муддатгача;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга - 24 ой муддатгача;
- инвестицион лойиҳалар учун – 36 ой муддатгача.
Кредит миқдори – кредитланаётган лойиҳа шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Инвестицион лойиҳалар учун - лойиҳада қарз олувчининг ўз маблағлари билан бўлган иштироки – лойиҳа қийматининг 25 фоиздан кам бўлмаган ҳолда.
Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун берилади:
- Айланма маблағларни тўлдириш учун – хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни харид қилиш, хизматлар ва бажарилган ишларга ҳақ тўлаш, товарлар заҳирасини тўлдириш, маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, мавсумий харидларни амалга ошириш, бизнесни кенгайтириш ва бошқалар.
- Инвестицион лойиҳалар учун – турли мақсаддаги ускуна ва жиҳозлар, енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, турли мақсаддаги махсус техникалар, кучмас мулк, бизнесда қўлланиладиган бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва ҳоказолар.
Кредитлар бўйича фоиз ставкаси – хавф – хатарлилик даражаси, молиялаштириш манбалари ва лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кредит таъминоти – умумий кредит миқдорининг 125 фоизидан кам бўлмаган банк талабларини қондирувчи (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари ва бошқалар) гаров таъминоти.
Қарз олувчи кредит олиш учун хзимат кўрсатувчи тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Ариза;
- Қарз олувчининг таъсис ҳужжатлари;
- Қарздор номидан кредит шартномаси имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- Қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
- Қарз олувчигигш тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл);
Ушбу ҳужжатлар рўйхати кредит хизматларини амалга ошириш учун етарли бўлмаган ҳолда банк ходимлари томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.