“Гарант банк” АЖ мижозлар мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда “Гарант банк” АЖ жисмоний ва юридик шахсларнинг пластик карталарига Uzcard ҳамда Humo тизимлари орқали сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Банк ўз мижозларига қулайликлар яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, банк мижозлари томонидан пластик карталар иш фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар шу куннинг ўзида тезкорлик билан ижобий ҳал қилиниб, мижознинг биринчи талаби билан пул маблағлари кирим қилиб келинмоқда.

“Гарант банк” АЖ барча турдаги банк хизматлари бўйича юзага келадиган савол ва таклифларни билдириш учун банкда ташкил этилган call-марказнинг 1326 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қилади.